БИР САФДА

оммавий-ижтимоий ва адабий-бадиий журнал

идаги йиғилишида ЎИЧКларнинг 2020 йил биринчи ярмидаги иқтисодий фаолияти натижалари таҳлил қилиниб, ички меъёрий ҳужжатлар ижросини таъминлаш, бино-иншоотлар ва ер майдонларидан самарали фойдаланиш, пандемия даврида барча объектларда зарур шароитлар яратиш бўйича муҳим масалалар муҳокама этилди. Дастлаб сўзга чиққан МБ Ишлаб чиқариш ва маркетинг бўлими бошлиғи Ш. Алимардоновнинг маълумот беришича, жорий йилнинг 6 ойи мобайнида жамият корхоналарида 13 млрд. 495 млн. 202 минг, таннархи 10 млрд. 94 млн. 338 минг сўмлик маҳсулот тайёрланиб, бу режанинг 57 фоизига тенг демакдир. Пандемия туфайли иқтисодий фаолият самарадорлигига путур етган бир шароитда ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 11 фоизга пасайган. Пахта ишлаб чиқарилаётган анъанавий маҳсулотларнинг 51 фоизини ташкил этган ҳолда ҳамон улар орасида етакчилик қилмоқда. Тизимдаги Сариосиё, Бухоро, Термиз ҳамда “МеталлургКОЖ” корхоналарида 1 млрд., Кармана, Урганч, “Қалб Нури-Касаначи”, Ғиждувон, Самарқанд, “Дизайн-Принт”, Наманган ВБга қарашли “Гўзал саноат текстиль сервис” МЧЖларида 500 млн. сўмликдан зиёд товарлар тайёрланишига эришилган бўлса, Косон, “Олтинкўл-Зиё”, Косонсой, Нукус, Вобкент ЎИЧКларида бу кўрсаткич 100 млн. сўмликка ҳам етмаган. Боз устига 18 та корхонада ишлаб чиқариш жараёни амалга оширилмаган. Ҳисобот даврида ЎИЧКларда рўйхатда турган 1440 ишчи-хизматчининг 918 нафарини ташкил этувчи кўзи ожизлардан 510 кишининг меҳнатда бандлиги таъминланган. Уларга тўланган ойлик миқдори киши бошига ўртача 360 минг 748 сўмдан тўғри келган. Ногиронлар меҳнатига Бухоро, “Қалб Нури-Касаначи”, Кармана ЎИЧКларида юқори суммада ҳақ тўланган бўлса, айрим субъектларда бу тоифа шахсларга атиги 28 – 80 минг сўм атрофида иш ҳақи ҳисоблангани ўта ачинарлидир.

         Тадбиркорлик фаолиятида ҳар бир қарич ерга даромад манбаи сифатида қараш ўта муҳим. Тизимдаги кўчмас мулк ва ер майдонларидан самарали фойдаланишнинг бугунги ҳолати, мавжуд муаммолар хусусида тўхталган МБ ходими С. Жўрабекованинг таъкидлашича, ҳозирда жамият объектлари эгаллаган 791 минг 644 кв. метрга тенг ер майдонининг 210 минг 412 кв. метр қисми бино-иншоотлар, 381 минг 308 кв. метри бўш ерлар, 147 минг 270 кв. метри экинзорлардан иборат. Жорий йил бошида ўтказилган мониторинг натижаларига кўра, Каттақўрғон ЎИЧКда 1056, Сирдарёда 1000, Сариосиёда 6007, Фарғона корхонасида 775 кв. метр жойдан самарали фойдаланилмаётгани аниқланган. Айрим корхоналар асосий фаолият бир четда қолиб, бўш турган ерларни тадбиркорларга ижарага беришдан даромад олиш билан шуғулланмоқда. Хусусан, 2019 йил ЎИЧКлар томонидан умумий ҳисобда 262 гектарга тенг ер майдони фойдаланишга берилишидан 1 млрд. 72 млн. 168 минг, 2020 йил I чорагида 855 млн. 154 минг 300 сўм даромад қўлга киритилган. Айтиш жоизки, жойларда объектларнинг ижара нархи тегишли мезонларга эмас, балки икки томоннинг келишувига асосланиши ҳолатларига йўл қўйилмоқда. Эндиликда уларнинг ҳақиқий қийматини белгилаш, мулк ижараси тушумидан нафақат корхона, балки жамият ташкилотлари ва аъзолари манфаатини таъминлаш йўлида фойдаланиш  талаб этилади. Айни фаолият мониторингини юритиш мақсадида МБ раисининг 2020 йил 20 апрелдаги Фармойишига мувофиқ, 2021 йилдан эътиборан корхоналар ва тадбиркорлар ўртасида тузилган ижара шартномалари нусхалари ЎзКОЖ МБга тақдим этилиши ва бундан жамғарилган сумманинг 25 фоиздан 50 фоизгача бўлган улуши Марказий Бошқарув ҳисоб рақамига ўтказилиши зарур. Бунинг учун ЎИЧК раҳбарлари бўш турган бино-иншоотларни қонуний тартибда ижарага бериш ёки мол-мулкни асраш, таъмирлаш ва кўзи ожизлар бандлигини таъминлаш шарти билан тенг шериклик асосида маҳаллий инвесторларга вақтинча фойдаланиш учун топшириш бўйича таклифларини жамият раҳбариятига билдиришлари лозим.

Навбатдаги масала – ЎзКОЖнинг XVIII Қурултойида қабул қилинган “Ўзбекистон Кўзи Ожизлар Жамияти фаолиятини ривожлантириш ва такомиллаштиришга қаратилган 2019 – 2024 йилларда жамият миқёсида амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастури”нинг тизимдаги корхоналарга тегишли бандлари ижроси юзасидан МБ Раиси Э. Норпўлатов маъруза қилди. Унинг қайд этишича, дастурнинг 16-бандида молиявий-иқтисодий жараёнлар шаффофлиги ва маълумот алмашинуви тезкорлигини таъминлаш мақсадида тизимда барча ҳужжатлар электрон тарзда юритилиши кўрсатилган бўлса-да, айрим корхоналар ҳали-ҳануз компьютер жамламалари билан етарлича жиҳозланмаган. Уларнинг интернет тармоғига уланмагани ҳамкорлар билан ишлаш, замонавий бизнес талабларини бажаришга монелик қилади. Бундан ташқари, корхоналар томонидан тақдим этилаётган ҳисобот ва ахборотларда маълумотлар изчиллиги ва мантиқийлигининг бузилиш ҳолатлари кўзга ташланмоқда. Бу ҳол иқтисодий бўғинда бухгалтер, иш юритувчи кадрлар касбий салоҳиятини кўриб чиқиш, бундай лавозимларга илғор фикрли етук мутахассисларни жалб қилиш ёхуд ходимлар малакасини ошириш заруратини юзага келтиради.

Дастурнинг 18-бандида жамият миқёсида маркетинг соҳасини ривожлантириш бўйича муҳим чора-тадбирлар белгиланганига қарамай, ўтган бир йил давомида на ЎзКОЖ МБ, на корхоналарда бу борада арзигулик иш бажарилмади. Аксарият ЎИЧКларда тайёр маҳсулотларга буюртмачи топиш мушкул кечаётгани, иқтисодий турғунлик ҳукм сураётгани бунинг ёрқин далилидир. Тизимдаги Кармана, “Қалб Нури-Касаначи”, Термиз, “Дизайн-Принт”, Бухоро, Андижон корхоналарида маркетинг хизматини жонлантириш бўйича илгари силжиш рўй бериши таъминлангани эътирофга молик. МБ Ишлаб чиқариш ва маркетинг бўлими ишини такомиллаштириш асносида бошқа хўжалик юритувчи субъектларда ҳам соҳадаги саъй-ҳаракатларни фаоллаштириш талаб этилади.

Дастурда ЎИЧКлар раҳбар ва ҳисобчиларининг касбий кўникмаларини мунтазам равишда ошириб бориш вазифаси назарда тутилган. Жорий йил якунига қадар тизимдаги раҳбар ходимлар учун тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда онлайн ўқув курсларини ташкил этиш режалаштирилган. Кейинги  пайтда корхоналарда мавжуд имкониятлар ҳисобга олинмаган ҳолда бизнес лойиҳалари тасдиқланиб, ишлаб чиқариш режасини бажаришда сусткашликка йўл қўйилаётгани сир эмас. Дастурда белгиланганига кўра, эндиликда бизнес режаларини тузишда ҳар бир МЧЖ эгаллаган ер майдони ва бино-иншоотларнинг жойлашув ўрни, ишчи кучи, дастгоҳларнинг замонавийлик даражаси инобатга олиниши, ишлаб чиқаришда бир хилликдан воз кечиш ва соҳани янада ривожлантириш билан бирга замонавий хизмат кўрсатиш турлари жорий этилиши шарт. Бунинг учун аввало, корхоналар уставини давр талабига мос равишда қайта кўриб чиқиш зарур.

Дастурнинг 25-бандидан ўрин олган аниқ режа ва жадваллар асосида ЎИЧКларни босқичма-босқич модернизация қилиш ва янгидан жиҳозлашга доир вазифалар ижроси суст кечмоқда. Ишлаб чиқариш жараёнида то ҳануз ўтган асрнинг иккинчи ярмига мансуб ускуналардан фойдаланилмоқда. Сўнгги даврда фақат Чўтка, “Дизайн-Принт”, “МеталлургКОЖ”, Термиз, Қўқон, Чирчиқ, Косон, Қ. Примқулов номли, Урганч, Самарқанд каби саноқли корхоналардагина бу борада бирмунча ижобий ўзгаришлар амалга оширилган, холос. Келгуси беш йиллик режага ЎИЧКлар фаолиятини кластер тизимига ўтказиш вазифаси киритилган. Албатта, айни ташаббуснинг амалга ошиши корхоналарнинг ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, уларда тайёрланадиган маҳсулот турларини кенгайтириш, маблағларнинг жамиятдан ташқарига чиқиб кетишининг олдини олишга хизмат қилади. Таассуфки, дастурда белгиланган устувор вазифалар амалда лозим даражада ўз ижросини топмаяпти. Ҳали олдинда ҳар бир корхонада йилига камида 4 та янги иш ўрни яратиш мажбурияти турибди.  

Жорий йил бутун дунёда, жумладан, юртимизда ўрнатилган карантин чекловлари жамият корхона ва ташкилотлари ташкилий-молиявий ҳолатига салбий таъсир кўрсатди. Сўнгги ойларда карантин чоралари аста-секин юмшатилар экан, айрим ЎИЧКларда фаолият тикланишига эришилмоқда. Қолган субъектларни ҳам оёққа турғазиш, кишилар бандлигини таъминлаш зарурки, бунда ҳар бир раҳбар мавжуд талабларга сўзсиз риоя қилган ҳолда ишни тўғри ташкил этиш, ходимлар учун барча шарт-шароитларни яратишга масъул ҳисобланади. ЎзКОЖ раиси ўринбосари А. Абдуллаев корхоналарда амал қилиши лозим бўлган санитария қоидалари хусусида тўхталиб ўтди. Хусусан, корхоналарнинг кириш-чиқиш жойи эпид-барьер билан ҳимояланиши зарур. Ташқаридан кириб келган фуқаронинг ишчи-ходим ёхуд бегона шахс эканидан қатъи назар, тана ҳарорати контактсиз термометрлар орқали текширувдан ўтказилиши, қўлларига гигиеник ишлов берилиши, унинг тиббий ниқобда бўлиши мажбурийдир. Ишчилар орасидаги ижтимоий масофа 2 метрдан кам бўлмаслиги шарт. Корхона ва муассаса ходимларида коронавирус аниқланган тақдирда иш берувчи зиммасига беморни даволаш харажатларини қоплаш мажбурияти юклатилади.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан сўзга чиққан Э. Норпўлатовнинг билдиришича, тизимда деярли барча корхоналарда мавжуд иқтисодий ресурслардан унумли фойдаланилмаётгани айни ҳақиқат. Демак, мудом қолоқлар сафида бораётган МЧЖлар раҳбар кадрларини янгилаш масаласига жиддий эътибор қаратиш вақти етди. Қачонки иқтисодий фаолиятда юқори натижалар қўлга киритилса, ижтимоий масалалар ечимига йўл очилади. Биринчи галда жамиятда пахта якка ҳокимлигидан воз кечиб, турфа маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, бунда кўзи ожизларнинг бандлик имкониятларини кенгайтириш билан бирга бозор талабидан келиб чиқиб иш тутиш тақозо этилади. Йирик саноат корхоналари, тадбиркорлар ва маҳаллий инвесторлар билан ижтимоий шерикликда ЎИЧКларда озиқ-овқат, қурилиш, саноат маҳсулотларини тайёрлаш, кенг турдаги маиший хизматларни жорий этиш мумкин. Замонавий лойиҳаларни амалга ошираётган корхоналар тажрибасини тизимда оммалаштириш, директорларнинг ўзаро фикр алмашишлари учун ижтимоий тармоқларда мулоқотлар уюштириш янги ғоя ва ташаббусларнинг туғилишига туртки беради.

Нотиқ томонидан жамият тузилмаларида ижро интизоми оқсаётгани танқид остига олинди. Таъкидланишича, Раёсат қарорлари, МБ раиси кўрсатмалари ижросига доир маълумотлар қуйи ташкилотлар томонидан ўз вақтида тақдим этилмаяпти. Буни жойлардаги раҳбар ходимларнинг масъулиятсизлиги, замонавий ахборот технологиялари билан ишловчи мутахассислар етишмаслиги, қолаверса, МБ ва корхоналар ўртасида ижтимоий алоқалар талаб даражасида эмаслиги билан изоҳлаш мумкин. Ахборот ва маълумотларнинг ўз вақтида тақдим этилиши муайян масалаларни раёсат мажлисларида муҳокама қилиш, давлат идораларига асосли мурожаатлар йўллаш, умумий фаолиятни таҳлил ва мониторингдан ўтказишда ўта муҳимдир. Афсуски, тизимдаги кўпгина МЧЖлар амалдаги 2,5 фоизли ажратмалар бўйича мажбуриятни адо этишга беписандлик билан қарашмоқда. Айни маблағ нафақат ходимлар иш ҳақини қоплаш, балки жамият аъзоларининг ижтимоий ҳимояси ва реабилитациясига йўналтирилишини унутмаслик керак. МБ томонидан кўзи ожизларга моддий ёрдам ажратилиши узоқ йиллардан буён барҳам топганки, ушбу анъанани тиклаш маблағ тушуми салмоғига боғлиқ. Айрим хўжалик субъектларининг йиллик ажратмалари бор-йўғи 4-5, йирик корхоналарнинг улуши 10 – 15 млн. сўмни ташкил этаётган ҳозирги шароитда жамият ўз олдига қўйган устав мақсад-вазифаларини бажариши қийин кечиши кундек равшан. ҲБ раислари билан биргаликда ҳар бир корхонанинг имкониятларини таҳлил қилган ҳолда ишлаб чиқариш салмоғини ошириш, улардан ажратмаларни ўз вақтида ундиришга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш ва бунда ушбу мажбуриятни ўз муддатида адо этган субъектларга чегирмалар, қарздорларга пеня қўллаш тизимини жорий этиш айни муддаодир. Йиғилиш сўнгида унда кўрилган масалалар ижроси юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва амалий саъй-ҳаракатларга киришиш бўйича ҲБ раислари ва корхоналар раҳбарларига тегишли вазифалар юклатилди.

Икром РАЖАБОВ.

Изох қўшиш

Химоя коди
Янгилаш