БИР САФДА

оммавий-ижтимоий ва адабий-бадиий журнал

 

Ўзбекистон Республикасипрезиденти Ш. Мирзиёевнинг 2017йил 1 декабр "Ногиронлигибўлганшахсларнидавлаттомонидан қўллабувватлаштизиминитубдантакомиллаштиришчора-тадбирларитўғрисида"гиПФ-5270-сонли фармонининг қабул қилиниши мазкур тоифа инсонлар ҳаётида янги имкониятлар эшигини очиб берди. Ушбу фармонда белгиланган вазифаларни чуқурроқ ўрганиш мақсадида 2018 йил 28 февраль куни Қашқадарё ВБ ташаббуси билан вилоятдаги 18- сонли кўриш имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасасида давра суҳбати ўтказилди. Анжуманда шаҳар ва туман бўлинмалари раислари, вилоят кўзи ожизлар кутубхонаси ходимлари, Қарши ЎИЧК директори, Қарши шаҳар кўзи ожизлар дам олиш ва маданият маркази раҳбари, мактаб-интернати педагог ходимлари ҳамда битирувчи синф ўқувчилари иштирок этишди.

Давра суҳбати аввалида Қашқадарё ВБ раиси Ҳ. Пўлатов йиғилганларга мазкур фармоннинг аҳамияти хусусида сўз юритар экан, бугунги кунда мамлакатимиз томонидан ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга кенг эътибор қаратилаётганлиги, бу йўлда олиб борилаётган инсонпарвар ислоҳотларни мамнуният билан эътироф этди. Қайд этилган фармонда ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш, касбга ўргатиш, шунингдек, ишга жойлашиш бўйича ҳуқуқлари кўрсатиб ўтилган.   Жумладан, фармоннинг 6-бандида келтирилишича, 2018 – 2019-ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларида абитуриентларни қабул қилишнинг умумий сонидан ногиронлиги бўлган шахслар учун қўшимча равишда 2 фоизли квота ажратиш тартиби жорий этилади. Қолаверса, фармоннинг бошқа бандларида ногиронликни аниқлашда ногиронлиги бўлган шахсларни тиббий экспертиза комиссиясидан ўтишда қулайликлар яратиш, мазкур тоифа инсонларни тиббий жиҳатдан тан олиш қоидалари кўзда тутилган. Бундан ташқари, фармонда Ногиронлиги бўлган шахсларга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш бўйича алоҳида имтиёзлар кўрсатилган. Бир сўз билан айтганда, Кўтаринки руҳда ўтган мазкур давра суҳбати,  барча иштирокчилар қалбига янги умидлар, улкан режалар, шунингдек, ўзгача бир шижоат бахш этди.

                            Азамат Холиқов,

Қашқадарё.

Изох қўшиш

Химоя коди
Янгилаш