БИР САФДА

оммавий-ижтимоий ва адабий-бадиий журнал

 

 

Маълумки, юртимиз бўйлаб халқимизнинг улуғ фарзанди, буюк сиёсат ва давлат арбоби, мустақиллигимиз асосчиси биринчи президентимиз И. Каримов таваллудининг 80 йиллиги  кенг нишонланмоқда. Мазкур сана муносабати билан  Қашқадарё вилоят 18-сонли кўриш бўйича имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаси ҳамда вилоят кўзи ожизлар махсус кутубхонаси ҳамкорлигида буюк сиймо таваллудига бағишланган "Мустақиллигимиз асосчиси" мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбир аввалида йиғилганларга Ислом Каримов ҳаёти ва  фаолиятини акс эттирувчи маъруза ўқиб эшиттирилди. Шундан сўнг ўқувчилар ўртасида И. Каримов  асарлари билимдонлиги мусобақаси ўтказилди. Қизғин ва самимий руҳда кечган ушбу танловда ўқувчилар бор билимларини намойиш этдилар. Булардан ташқари, тадбир давомида иқтидорли ўқувчилар томонидан ижро этилган ватанпарварлик руҳидаги шеър ва қўшиқлар томошабинларда илиқ таассурот қолдирди. Тадбир сўнгида ЎзКОЖ Қарши шаҳар бўлинмаси  томонидан иштирокчиларга эсдалик совғалари топширилди. Ишонамизки, биринчи президентимиз Ислом Каримовнинг ёрқин хотираси ҳар бир юртдошимиз қалбида яшайди.

                                Азамат Холиқов,

Қашқадарё.

Изох қўшиш

Химоя коди
Янгилаш