>
>>>>
2015, 4-сон
Мустақилликнинг дастлабки йилларида Президентимиз томонидан илгари сурилган мамлакатни тараққий эттиришнинг бешта асосий тамойилларидан бири кучли ижтимоий сиёсат юритиш ҳисобланади. Юртимиздаги давлат ва нодавлат ташкилотлари қатори ЎзКОЖ ҳам ўз фаолияти давомида айни соҳада маҳаллий ва халқаро тузилмалар билан ҳамкорликда қатор ижтимоий лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиб келмоқда. Мана, 5 йилдирки, жамият ташкилотлари ЎзР Олий Мажлиси томонидан эълон қилинган грант танловларида муваффақиятли қатнашиши самараси ўлароқ тизимимиз фаолиятини янада такомиллаштириш, кўзи ожизларнинг турмуш шароитини яхшилаш, умумжамиятга интеграциялашувини кучайтиришга қаратилган кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
>
>>>>>
ЮТУҚЛАР КЎП, МУАММОЛАР ҲАМ
Юртимиз мустақилликка эришгач, ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларида туб бурилишлар рўй берди. Давлатимиз томонидан амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, энг аввало, халқимиз турмушини яхшилаш, фаровонлик даражасини ошириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, улар учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадларига қаратилган. Ўз навбатида кўриш имконияти чекланган кишилар ҳам соғлом инсонлар билан бир сафда туриб, ватанимиз тараққиётига ўзларининг муносиб улушларини қўшиб келмоқдалар. Уларни ўз атрофига бирлаштирган ЎзКОЖ дарддошларимизни бу йўлда ойдин манзиллар сари бошламоқда.
>
>>
ФАОЛЛАР МАСЪУЛИЯТИ ОШИРИЛДИ
Маълумки, ижтимоий-иқтисодий соҳаларга оид кенг кўламли тадбирлар ЎзКОЖ фаолиятининг муҳим асоси ҳисобланади. Уларни амалга оширишда жамият фаолларидан қатъий саъй-ҳаракат ва масъулият талаб қилинади. Янги таркибда тузилган МБ Раёсатининг илк йиғилишида ЎзКОЖнинг XVI Қурултойида қабул қилинган қарорлар ва жамият Уставида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида МБ қошида жамоатчилик асосида фаолият юритувчи тегишли йўналишлардаги комиссияларни шакллантириш масаласи муҳокама қилиниб, Раёсат аъзолари орасидан ушбу гуруҳлар ишини мувофиқлаштирувчи масъул шахслар тайинланди.
>
>>>
Ҳар бир соҳада кадрлар касбий малакасини ошириш, билим ва тажрибаларини синовдан ўтказиш ҳамда фаолият қирраларини кенгайтиришига кенг йўл очиш бугунги даврнинг энг муҳим вазифаларидандир. Сўнгги пайтларда юртимизда давлат ва нодавлат ташкилотлари томонидан айни мақсадда раҳбар ва ишчи ходимларни аттестациядан ўтказишга жиддий эътибор қаратилмоқда. ЎзКОЖ тизимида ҳам бу борадаги тадбирлар босқичма-босқич амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, 2013 йилда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқарувлари томонидан тегишли туман (шаҳар) ташкилотлари раислари ўртасида аттестация синовлари юксак савияда ташкил этилди.
>
>>>
МУҲОКАМАДА КАДРЛАР МАСАЛАСИ
ЎзКОЖ МБ Раёсатининг навбатдаги йиғилишида жамият тизимида кадрлар билан ишлаш ва уларнинг заҳираларини шакллантириш бўйича мавжуд ҳолат таҳлил қилиниб, бу борада аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгиланди. Таъкидланишича, бугунги кунда жамият таркибида фаолият юритаётган 69 нафар раҳбар ходим ЎзКОЖ МБ номенклатурасига киради. Шундан 14 та ҲБ раисларини конференцияларда жамият аъзолари сайлаган бўлса, 55 та раҳбар ходим ЎзКОЖ раиси томонидан тегишли лавозимларга тайинланган.
>
>>>>>
ПИРОВАРД МАҚСАД – ИЖТИМОИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШ
Реабилитация атамаси луғавий жиҳатдан “тикланиш” маъносини англатиб, шахсларни у ёки бу жисмоний нуқсон исканжасидан тиббий, техник ва ижтимоий воситалар кўмагида фориғ қилиш, уларни умумжамият ҳаётига қайтариш демакдир. Кейинги пайтларда ЎзКОЖ тизимида кўзи ожизлар реабилитацияси билан боғлиқ тадбирлар тобора оммалашиб бормоқда. Хусусан, ижтимоий реабилитация атамаси илк бор МБ Раёсатининг 1987 йил 18 сентябрдаги 68-сонли қарори ва унга мувофиқ тасдиқланган махсус Низом асосида истеъмолга киритилган. Ўшанда корхоналар қошида реабилитация кабинетлари ҳамда биттадан инженер-реабилитолог штати жорий қилинган.
>
>>
ҚАТЪИЙ ҲАРАКАТ – ИШДА БАРАКАТ
ЎзКОЖ МБнинг навбатдаги VI Пленумида тизимдаги корхоналарнинг 2013 йилдаги ишлаб чиқариш ва иқтисодий фаолияти якунлари, ЎзКОЖнинг молиявий ҳолати, ўтган йилдаги махсус маблағлар сарф-харажатлари сметаси ижроси ҳамда жорий йилги сметани тасдиқлаш, жамият аъзолари ўртасида маданий-маърифий, спорт-соғломлаштириш ва реабилитация соҳаларида амалга оширилган ишлар таҳлили, Марказий назорат-тафтиш комиссияси (МНТК) томонидан ўтказилган текширув ҳисоботи, шунингдек, Жамиятнинг ХYI Қурултойи ўтказилиш муддати ва унда иштирок этувчи вакиллар сонини белгилаш, тизимдаги назорат-тафтиш комиссиялари иш тартибига доир Йўриқномани тасдиқлаш ва бошқа масалалар муҳокама этилди.
>
>>>>>
ҲАМЖИҲАТЛИК САМАРАГА ЙЎЛ ОЧАДИ
ЎзКОЖ МБнинг навбатдаги II Пленумида тизимда 2014 йилда ишлаб чиқариш, оммавий-ташкилий, маданий-маърифий, спорт-соғломлаштириш ва реабилитация соҳаларида амалга оширилган ишлар, корхона ва ташкилотларнинг айни йилдаги молиявий-иқтисодий фаолияти якунлари юзасидан ҳисоботлар тингланиб, эришилган ютуқлар, йўл қўйилган хато ва камчиликлар таҳлил чиғириғидан ўтказилди. Шунингдек, МБнинг ўтган йилги даромад ва сарф-харажатлар сметаси ижроси, жорий йил учун ишлаб чиқилган сметаси ва Марказий назорат-тафтиш комиссияси томонидан ўтказилган текширув далолатномасини тасдиқлаш ҳамда бошқа масалалар муҳокама этилди.
>
>>>
ПИРОВАРД МАҚСАД – ИЖТИМОИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШ
Реабилитация атамаси луғавий жиҳатдан “тикланиш” маъносини англатиб, шахсларни у ёки бу жисмоний нуқсон исканжасидан тиббий, техник ва ижтимоий воситалар кўмагида фориғ қилиш, уларни умумжамият ҳаётига қайтариш демакдир. Кейинги пайтларда ЎзКОЖ тизимида кўзи ожизлар реабилитацияси билан боғлиқ тадбирлар тобора оммалашиб бормоқда. Хусусан, ижтимоий реабилитация атамаси илк бор МБ Раёсатининг 1987 йил 18 сентябрдаги 68-сонли қарори ва унга мувофиқ тасдиқланган махсус Низом асосида истеъмолга киритилган. Ўшанда корхоналар қошида реабилитация кабинетлари ҳамда биттадан инженер-реабилитолог штати жорий қилинган.
>
>>>>>
ИШДА ТАДБИР, ҚАЛБДА МЕҲР УСТУВОР
НОЗИК ХИЛҚАТГА ЖО УЛКАН ҚАНОАТ
Ижтимоий ҳаётнинг қай бир жабҳасига назар ташламанг, аёлларнинг муваффақиятли иштироки, қизғин фаолияти-ю улкан меҳнат самараларига гувоҳ бўласиз. Аёл вазира-ю олима, аёл ўқитувчи-ю кашфиётчи, аёл шифокору меъмор, аёл ижодкор, тадбиркор ва раҳбар... Меҳридарё, мунис, мўътабар, муҳтарам дейилувчи улуғвор сифатлар ҳам айни шу нозик хилқатли аёлга нисбат бериб қўлланади. Аёл нозиккина елкасида ҳаёт қийинчиликлари залворини, оила ташвишлари, иш машаққатлари-ю вазифалар оғир юкини катта чидам билан кўтариб яшайди. Ҳа, ундаги сабр, ирода ва қаноат тоғ қадар юксак, уммон қадар улкан.
>
>>
ЯНГИ ТАНЛОВ, ЯНГИ НОМЛАР
Бугун ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида ишни тез ва осон, сифатли бажаришга хизмат қилувчи компьютер технолоргиялари кенг қўлланмоқда. Маълумки, фан-техника тараққиёти натижасида қўлга киритилган ютуқлар ижтимоий интеграция жараёнининг жадаллашувига бевосита таъсир кўрсатади. Шу жиҳатдан жисмоний имконияти чекланган шахсларнинг ҳам замонавий ахборот-коммуникация воситаларидан фойдаланишга бўлган эҳтиёж ва қизиқиши тобора ортиб бормоқда.
>
>>>>>
ҚОНУНЧИЛИК ФАОЛИЯТ ЗАМИНИНИ МУСТАҲКАМЛАЙДИ
ЎзКОЖ МБ томонидан ҲБлар раислари иштирокида тизимимиздаги раҳбар кадрлар касбий малакасини оширишга қаратилган ўқув-амалий семинар ташкил этилди. Қатор давлат ва нодавлат ташкилотлари вакиллари қатнашган мазкур тадбирда мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида рўй бераётган янгиликлар, амалдаги қонунчиликда ногиронлар учун белгиланган ҳуқуқ ва имтиёзлар ҳамда бошқа масалалар йиғилганлар диққат марказида бўлди.
>
>>
ҲИСОБОТ-САЙЛОВ – ОЧИҚЛИК ВА ОШКОРАЛИК ТАМОЙИЛИ
ЎзКОЖнинг давлат ва умумжамият миқёсидаги нуфузини оширишда, унинг юксак марраларни кўзлаб олиб бораётган фаолиятини сарҳисоб қилишда тизимимизда ҳар 5 йилда бир марта ўтказиладиган ҳисобот-сайлов анжуманларининг ўрни беқиёс. Ушбу анжуманлар ортда қолаётган 5 йилликда МТлар умумий фаолиятини атрофлича таҳлил этиш, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар жараёнидаги иштирокини кучайтириш, мавжуд камчиликларни бартараф қилиш юзасидан истиқболли режаларни белгилаш ва уларни амалга ошириш учун кўзи ожиз фаоллар орасидан масъул шахсларни саралаб олишда муҳим аҳамият касб этади дейиш мумкин.
>
>>>
Тошкент шаҳар бошқаруви томонидан жамият негизи саналувчи маҳаллий ташкилот (МТ)лар ишини замон талаблари асосида такомиллаштириш, улар фаолиятидаги камчиликларни бартараф этиш ва муваффақиятлар доирасини кенгайтириш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. ШБ тизимидаги ТТлар ўртасида анъанавий равишда ўтказиб келинаётган “ЎзКОЖ маҳаллий ташкилотлари иш фаолиятини ривожлантириш” мавзусидаги семинар-тренингини ана шундай эътирофга лойиқ амаллардан бири дейиш мумкин. МТлар фаолиятини жамият низоми талабларига биноан олиб бориш, уларда ҳужжатлаштириш ишлари тўғри юритилишини таъминлаш, ушбу қуйи тузилмалар ўртасида ахборот технологиялари хизматидан фойдаланиш ва ўзаро тажриба алмашишни йўлга қўйиш каби мақсадлар кўзланган навбатдаги семинар пойтахтдаги пешқадам маҳаллий ташкилотлардан бири ҳисобланган Сирғали ТТда уюштирилди. МБ, ШБ ҳамда МТларнинг ўзаро намунали ҳамкорлигини инъикос этувчи мазкур тадбирда ЎзКОЖ юқори органи вакиллари, пойтахтдаги ТТлар раислари ва ёрдамчи котиблари иштирок этди.
>
>>
ТАФТИШ КОМИССИЯЛАРИ УЧУН ЙЎРИҚНОМА
Бугунги кунда давлат ташкилотлари ва жамоат бирлашмаларида юз бераётгани каби Ўзбекистон Кўзи Ожизлар Жамияти тизимида ҳам тузилмалар ишини янада ривожлантиришга қаратилган ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларни такомиллаштириш борасида жиддий саъй-ҳаракатлар олиб борилаётгани эътиборга молик. Шу маънода ЎзКОЖ Марказий Назорат-Тафтиш Комиссияси (МНТК)нинг 2009 – 2014 йилларга мўлжалланган истиқбол режасига мувофиқ жамият Устави талабларининг тўлиқ бажарилишини таъминлаш, тизимдаги назорат-тафтиш комиссия (НТК)лари фаолиятини такомиллаштириш ҳамда уларга амалий-услубий жиҳатдан кўмаклашиш мақсадида “ЎзКОЖ тизимида Назорат-тафтиш ишини юритиш тартиби (Регламенти) тўғрисида”ги Йўриқнома ишлаб чиқилди.
>
>>>
ЖАРАЁНГА ТАҲЛИЛИЙ НАЗАР
МБ Раёсатининг “Ўзбекистон Кўзи Ожизлар Жамияти маҳаллий ташкилотларида ҳисобот-сайлов жараёнларни уюштириш тартиби тўғрисида”ги Йўриқномаси, шунингдек, жамият V Пленумининг 6-сонли қарори асосида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар бошқарувлари раёсатлари томонидан тасдиқланган иш режа ва жадвалга мувофиқ, ўтган йилнинг август – декабрь ойларида тизимимиздаги 184 та туман (шаҳар) ташкилотларида навбатдаги ҳисобот-сайлов йиғилишлари ўтказилди.